Элит Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финал доирасидаги «Пахтакор» — «Ал Ҳилол» баҳсидан (1:0) сўнг мезбонлар бош мураббийи Педро Морейра ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Абдурауф Бўриев матбуот анжуманида иштирок этди.
«Баҳс кутилганидек қийин ўтди. Шогирдларим яхши ўйин кўрсатишди. Кўпроқ ҳимояга эътибор қаратиб, рақибни ҳудудларда ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Айниқса, биринчи 30 дақиқалик фантастик эди.
Бундай ҳавода ўйнаш қийин, лекин йигитлар яхши ҳаракат қилишди ва бизда голли вазиятлар кўпроқ бўлди. Эртадан жавоб баҳсига тайёргарликни бошлаймиз.
Бу учинчи расмий ўйинимиз. Ўз стратегиямизни ишлаб чиқяпмиз. Жамоадан қониқяпман», — дейди португалиялик мутахассис.
«Аввало совуқга қарамай стадионга келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат.
Мураббийимизнинг кўрстамаларига риоя қилган ҳолда кучли рақибни енгдик. Ҳозирданоқ жавоб баҳсига тайёргарлик кўришни бошлаймиз.
Охирги 10 дақиқаликни ҳисобга олмасак, улардан қолишмай ўйнадик. Бир жамоа бўлиб яхши ҳаракатландик», — дея Бўриевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.