04.03.2025 23:37
1974
Теглар
«Ал Ҳилол» Элит ОЧЛ жорий мавсумида илк мағлубиятни тан олди

ОЧЛнинг амалдаги яримфиналчиси саналмиш Саудия Арабистони чемпиони жорий мавсумда халқаро майдондаги илк мағлубиятини Тошкентда тан олди.

Жорже Мендеш мураббийлигидаги «Ал Ҳилол» жорий мавсум Элит Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақаси гуруҳ босқичидаги 8 ўйинда 7та ғалаба, 1 дуранг ва +17 тўплар нисбати билан 1-ўринни эгаллаганди.

«Пахтакор» эса сўнгги турдаги ягона ғалабаси эвазига 7 очко ва -2 тўплар нисбати билан плей-оффга йўлланма берадиган 8-ўринни эгаллаб, нимчоракфиналнинг сўнгги иштирокчисига айланганди.

Маълумот учун, «Ал Ҳилол» Саудия Арабистони Про лигасида 23 ўйиндан кейин 2-ўринда бормоқда. «Пахтакор» эса миллий чемпионатда мавсумни энди бошлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар