02.03.2025 20:42
3885
Теглар
Роналду «Истиқлол»га қарши Теҳрондаги ўйинга бормади

Криштиану Роналду Элит Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Истиқлол»га қарши дастлабки учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди.

«Ан-Наср» жамоаси 3 март куни Элит ОЧЛ нимчоракфинали биринчи ўйини доирасида Теҳронда «Истиқлол» билан учрашади. Ар-Риёд клуби ушбу учрашув учун қайдномасини эълон қилди ва таркибга Роналду киритилмаган.

Аввалроқ, Саудия клуби Эрон жамоасига расмий хат билан мурожаат қилиб, ўйинни бошқа мамлакатга кўчиришни сўраган эди. Шунингдек, Роналдунинг хавфсизлигига жавобгар хизматлар португалиялик юлдузга Теҳронга бормасликни маслаҳат бергани, унинг аввалги ташрифи давомида футболчига бўлган улкан қизиқиш ортидан тартибсизликлар юзага келгани хабар қилинганди. «Истиқлол» раҳбарияти араб клубининг ўйинни бошқа мамлакатга кўчириш сўровини рад этганди.

Маълумот учун, Роналдунинг жамоасига қарши баҳсда ўзбекистонлик Жалолиддин Машарипов майдонга тушиши кутилмоқда. У Криштианунинг собиқ жамоадоши саналади. Учрашув эртага, душанба куни соат 21:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар