02.03.2025 22:45
10718
Теглар
Эркин кураш бўйича уч карра Олимпиада чемпиони Бувайсар Сайтиев вафот этди

Россиялик афсонавий эркин курашчи Бувайсар Сайтиев 49 ёшда ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Россия спорт курашлари федерацияси президенти Михаил Мамиашвили «Спорт-Экспресс»га маълум қилган.

Сайтиев бугун, 2 март куни Москвадаги шифохоналардан бирида вафот этган. Афсонавий спортчининг ўлими сабаби маълум қилинмаган.

Бувайсар эркин курашдаги фаолияти давомида -74 кг вазн тоифасида 1996, 2004 ва 2008 йилги Олимпиада чемпиони саналади. Шунингдек, у 6 карра жаҳон чемпиони бўлганди.

Сайтиев спортдаги фаолиятини 2009 йилда якунлагач, 2016-2021 йилларда Россия Давлат Думаси депутати, шунингдек Доғистон ва Чеченистон раҳбари маслаҳатчиси сифатида фаолият юритганди. Бувасар доғистонлик ва чеченистонлик бир қатор курашчиларнинг устози саналарди. Унинг шогирдлари орасида Париж-2024 чемпиони Разамбек Жамалов ҳам бор.

Доғистонинг Ҳасавюрт шаҳрида туғилиб ўсган чечен миллатига мансуб афсонавий курашчи ўз юртида дафн этилиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар