02.03.2025 11:08
1228
Теглар
«Челси» ҳали «Коринтианс»нинг асосий жамоасида ўйнамаган 17 ёшли ҳимоячисини сотиб олади

«Челси» «Коринтианс»нинг 17 ёшли ҳимоячиси Деннер Эванжелистани сотиб олишга яқин турибди, деб хабар беради Фабрицио Романо.

Лондонликлар бразилиялик футболчи учун бонуслари билан 15 миллион евро тўлайди. Шунингдек, Сан-Паулу клуби унинг қайта сотувидан улуш олади.

Деннер «Коринтианс» U-20 таркибида 18 ўйинда 4 та гол урган ва ҳали асосий жамоада ўйнамаган. У 2026 йилда «Челси»га ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар