03.03.2025 00:16
2599
Теглар
Англия кубоги. «МЮ» пеналтилар сериясида «Фулҳэм»га ютқазиб турнирни тарк этди, «Нюкасл» «Брайтон»га мағлуб бўлди

Англия кубоги нимчоракфинали доирасидаги икки учрашув якунига етди.

«МЮ» ўз майдонида «Фулҳэм»га қарши майдонга тушди. Учрашувда лондонликлар ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Бруну Фернандеш ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг асосий вақти ва қўшимча бўлимларда ғолиб номи аниқ бўлмагач, жамоалар пеналтилар сериясида баҳслашишди. Лотореяда омад «Фулҳэм»га кулиб боқди ва жамоа чоракфиналга йўлланма олди. Линделеф ва Зиркзе пеналтилардан фойдалана олишмади.

Яна бир баҳсда «Нюкасл» «Брайтон»га қарши саф тортиб, мағлуб бўлди. Исак 22-дақиқада пеналтидан ҳисобни очган бўлса, Минте 44-дақиқада фарқни тенглаштирди. Асосий вақтда ғолиб номи маълум бўлмагач, 114-дақиқада Уэлбек меҳмонларнинг ғалаба голига муаллифлик қилиб, «Брайтон»ни чоракфиналга олиб чиқди – 2:1.

Англия кубоги. 1/8 финал

МЮ – Фулҳэм – 1:1. Пеналтилар серияси: 3:4

Голлар: Бруну Фернандеш 71 – Бэсси 45+1

Манчестер Юнайтед: Онана, Йоро (Линделеф, 53), Магуайр (Хевен, 90), де Лигт, Эриксен (Каземиро, 68), Зиркзе, Диогу Далот, Бруну Фернандеш, Угарте (Гарначо, 53), Мазрауи, Хейлунд (Оби-Мартин, 68).

Фулҳэм: Лено, Робинсон, Басси, Андерсен, Кастань, Берге, Лукич (Рид, 101), Ивоби (Сессеньон, 107), Перейра (Виллиан, 90), Траоре (Смит-Роу, 53), Родриго Муниз (Хименес, 90).

Нюкасл – Брайтон – 1:2

Голлар: Исак 22 пен – Минте 44, Уэлбек 114.

Четлатишлар – Гордон 83 – Лэмпти 90+1.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар