02.03.2025 16:15
2111
Теглар
Аморим «МЮ»даги фаолияти ҳақида: «Универсал мураббийга айландим ва кетма-кет учта ўйинда ютқазсам, ўлиб қолмаслигимни тушундим»

Рубен Аморим «Манчестер Юнайтед»да кўпроқ универсал мураббийга айланганини айтди.

Манчестер клуби бош мураббийидан «Олд Траффорд»га келганидан бери ўз устида ишлаб, яхшироқ мураббийга айланган ёки айланмагани ҳақида сўрашди.

«Мени яхшироқ мураббий деб айтиш қийин, чунки ғалаба қозонмаяпман, шу боис ўзимни яхшироқ мураббийдек ҳис қилмаяпман. Бу ерда уч ой ўтказдим ва турли тажрибалар орттирдим. Баъзан ўсиш учун ютқазиш ва оғир вазиятларда бўлиш керак. Бу ерда универсал мураббийга айландим.

Охирги уч ой ичида тушундимки, кетма-кет учта ўйинда ютқазсам ҳам, ўлиб қолмас эканман. Ўзим ва футболчилар ҳақида кўп нарсаларни билиб олаяпман», – деди «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛда 33 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди. Клуб бугун Англия кубоги 1/8 финали доирасида «Фулҳэм»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар