А Серия 27-турида «Рома» «Комо»га қарши баҳсда камбэк қилди.
Меҳмонлар 44-дақиқада ҳисобни очгач, Шомуродов танаффусдан кейин захирага олинди ва унинг ўрнига Довбик майдонга тушди. 61-дақиқада Салемакерс ҳисобни тенглаштирган бўлса, 63-дақиқада меҳмонлар майдонда 10 киши бўлиб қолишди. Натижада, 76-дақиқада Довбик жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди – 2:1.
Шу тариқа, Рим клуби 43 очко билан 8-ўринга кўтарилди. «Комо» 28 очко билан 13-ўринда бормоқда.
А Серия. 27-тур
Рома – Комо – 2:1
Голлар: Салемакерс 61, Довбик 76 – Да Куня 44
Четлатиш – Марк-Оливер Кемпф, 63 (К)
Рома: Свилар, Ндика, Манчини, Челик (Ренсх, 74), Пеллегрини (Эль-Шаарави, 46), Дибала, Анхелиньо, Паредес, Коне (Кристанте, 60), Соуле (Салемакерс, 59), Шомуродов (Довбик, 46)
Комо: Бюте, Валье (Альберто Морено, 74), Кемпф, Гольданига, Смолчич (Войвода, 56), Да Кунья, Перроне, Какре (Кутроне, 56), Диао (Фадера, 74), Пас (Иконе, 83), Стрефецца.
Монца – Торино 0:2
Болоня – Каляри – 2:1
Женоа – Эмполи – 1:1