01.03.2025 09:59
4354
Теглар
«Сити» Теони сотиб олиши мумкин

«Манчестер Сити» «Милан»нинг чап қанот ҳимоячиси Тео Эрнандесни сотиб олиши мумкин.

TEAMtalk хабарига кўра, Тео ва миланликлар ўртасидаги шартномани узайтириш бўйича музоакаралар боши берк кўчага кириб қолган.

Таъкидланишича, «Милан» франциялик футболчи учун 35 миллион евролик таклифларни кўриб чиқишга тайёр. «Сити»дагилар ҳимоячи учун бу нархни адолатли деб билишади.

27 ёшли Тео бу мавсум миланликлар таркибида 35 ўйинда 4 та гол урди ва 5 та ассист амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар