01.03.2025 16:16
3771
Теглар
Саудия чемпионати тўпурарлар пойгасида жиддий кураш: Тоуни ва Бензема Роналдуга деярли етиб олди

Саудия Арабистони Про лигасининг тўпурарлар пойгасида жиддий кураш кечмоқда.

Лига тўпурарлар рўйхатини «Ан Наср» голеадори Криштиану Роналду 17та гол билан бошқариб бормоқда. Аммо у сўнгги ўйинда «Ал-Оруба» дарвозасини ишғол эта олмагач, жамоаси мағлубиятга учради. Натижада уч нафар ҳужумчи тўпурарлар пойгасида 40 ёшли Криштиануга жуда яқинлашиб олди.

«Ал Аҳли»нинг англиялик форварди Айвен Тоуни «Ал Ҳилол»га қарши баҳсда ҳет-трик қайд этиб, Саудия Арабистони лигасининг тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринга чиқиб олди. Унинг ҳисобида 16та гол мавжуд.

Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Ал Иттиҳод» ҳужумчиси Карим Бензема ва «Ал Ҳилол» аъзоси Макрос Леонардо ҳисобида ҳам 16тадан гол мавжуд.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар