«ПСЖ» Гави учун «Барса»га 100 миллион евро таклиф қилиши мумкин
«Барселона»нинг яримҳимоячиси Гави «ПСЖ» эътиборини тортди, деб хабар қилмоқда El Nacional.
Манбага кўра, француз гранди испаниялик 20 ёшли футболчини жамоани жиддий кучайтирувчи сифатида кўрмоқда ва у учун катта пул тўлашга тайёр.
Каталонияликлар Гавини қўйиб юборишни истамасада, 100 миллион евро ёки ундан кўпроқ таклиф жамоа раҳбариятининг фикрини ўзгартириши мумкин.
Гавининг ўзи ҳам «Барса»дан кетишни истамаяпти.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар