Бугун Англия Кубоги 1/8 финали доирасида «Манчестер Сити» ва «Плимут» жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Пеп Гвардиола ўйин олди фикрини билдирди.
«Бундай ўйинлар хавфли бўлади. Чемпионшипда стандарт вазиятлар – асосий қурол. АПЛ ҳам бу борада улардан ўрганиши мумкин.
Улар олдинда жуда агрессив тарзда ҳимояланишади. Чемпионшип, 1 ва 2-лигаларда стандарт вазиятлар асосий куч саналади. «Плимут» янги мураббий қўл остида анча яхши натижалар кўрсатмоқда. Охирги 10-11 ўйинда улар фақат уч марта мағлуб бўлди. «Ливерпул»ни кубокдан чиқариб юборишди. Шунинг учун жуда оғир баҳс кутяпман.
Ўз майдонимизда ўйнашимиз – кичик бир устунлик, аммо биз бундай ўйинлар хавфли бўлишини биламиз. Бу жамоалар ўз услубида жуда кучли. Агар улар ўз кучли жиҳатларини кўрсата олиб, бизни бу борада ортда қолдиришса, қийинчиликлар бўлиши турган гап», – деди «Манчестер Сити» мураббийи.
Маълумот учун, ушбу баҳсда соат 22:45да бошланади.