28.02.2025 17:25
5549
Теглар
«Жаҳоннинг энг яхши ўйинчисига айлантираман». Неймар Гвардиола сабаб «Бавария»га ўтишга яқин бўлганини айтди

Неймар Пеп Гвардиоланинг таклифи билан «Бавария»га ўтишга яқин бўлганини эслади.

«2012 йилда «Бавария»га ўтишга жуда яқин эдим... Гвардиола сабаб. Ярим тунда, соат 2да эшик тақиллади, очсам – дадам, Гвардиола ва таржимон. Хонамда ўтириб, анча гаплашдик. Ўшанда Пеп жамоасиз эди. У «Сени ўзимнинг янги жамоамга олмоқчиман, сени жаҳоннинг энг яхши ўйинчисига айлантираман.

У ноутбукни очиб, мени қаерда ўйнатишини айтиб, «Агар сен 60та гол ура олмасанг, исмимни ўзгартираман», деди. Унга ўтишга розилигимни айтдим, аммо қайси клуб эканини сўрадим. У ҳали ҳаммаси ҳал бўлмаганини айтди, аммо уни янги жамоа номини айтишга кўндира олдим. У «Бавария» билан шартнома имзолашга яқин эканини айтди», - дея эслади Неймар.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар