Саудия Арабистони Про лигаси 23-тури доирасида пешқадам жамоалар кутилмаган мағлубиятни қабул қилиб олишди.
Криштиану Роналду етакчилигидаги «Ан-Наср» «Ал-Оруба» майдонига сафар қилиб кутилмаганда мағлуб бўлди – 1:2. Криштиану ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.
«Ал-Ҳилол» эса ўз майдонида «Ал-Аҳли»га ютқазиб қўйди. Меҳмонлар форварди Айвон Тоунининг ҳет-триги Жидда клубига ғалабани келтирди – 3:2. «Ал-Ҳилол» навбатдаги ўйинни 4 март куни ОЧЛ доирасида Тошкентда «Пахтакор»га қарши ўтказади.
«Ал-Ҳилол» 51 очко билан 2-ўринда, «Ан-Наср» 47 очко билан 3-ўриндан жой олган бўлса, «Ал-Аҳли» ҳам 47 очко билан 4-ўринга чиқди.
Саудия Про лигаси. 23-тур
Ал-Оруба – Ан-Наср – 2:1
Голлар: Умар Ас-Сома - 40', Йоханн Берг Гудмундссон 65' – Ал-Бушаил 51.
Ал-Ҳилол – Ал-Аҳли – 2:3
Голлар: Салим Ад-Довсари - 74', Маркос Леонардо 83' – Айвен Тони - 47', 53', 88'