28.02.2025 19:38
2444
Теглар
«Ливерпул» 2023/24 йилги мавсумда 57 млн фунт зарар кўрди. Клуб молиявий ҳисоботини эълон қилди

«Ливерпул» 2023/24 йилги молиявий натижалари бўйича ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, клуб илк бор тижорий ҳамкорликлардан 300 миллион фунтдан ортиқ даромадга эришган. Йиллик зарар миқдори эса 57 миллион фунтни ташкил қилиб, бу аввалги мавсумга қараганда 48 миллион фунтга кўпдир.

«Ливерпуль»нинг телетрансляция даромадлари 38 миллион фунтга камайиб, 204 миллион фунтни ташкил этди. Ўйин кунидаги даромадлари 22 миллион фунтга ошиб, 102 миллион фунтга етган.

Тижорий даромадлари 36 миллион фунтга ўсиб, 308 миллион фунтни ташкил этди. Административ харажатлар эса 38 миллион фунтга ошиб, 600 миллион фунтга етган.

Умумий тушум 20 миллион фунтга ошиб, 614 миллион фунтни ташкил этган.

Асосий ўсиш тижорий соҳага кузатилган: янги ҳамкорлик шартномалари ва чакана савдолар орқали даромадлар 36 миллион фунтга кўпайиб, 308 миллион фунтга етган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар