28.02.2025 08:59
169
Теглар
“APEX INSURANCE” АЖ дзюдони қўллаб-қувватлашни давом этмоқда

“APEX INSURANCE” Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан стратегик ҳамкорликни давом эттиришини эълон қилди. Компания 28 февралдан 2 мартгача “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтказиладиган “Tashkent Grand Slam-2025” йирик халқаро турнирининг расмий ҳомийси сифатида иштирок этади. Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) тақвимидан ўрин олган нуфузли мусобақа Ўзбекистоннинг жаҳон спорт майдонидаги мавқейини янада мустаҳкамлаб, “APEX INSURANCE”нинг дзюдони ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли саъй-ҳаракатларини намоён қилади.

“APEX INSURANCE” бошқарув раиси Жаҳонгир Юнусов шундай таъкидлайди:

“Дзюдо - интизом, ҳурмат ва мукаммалликка интилиш тамойилларига асосланган спорт туридир. Бу қадриятлар эса компаниямиз фалсафаси билан ҳамоҳанг саналади. Биз спортни ривожлантиришни тизимли равишда қўллаб-қувватлаб келмоқдамиз. Айниқса дзюдога, хусусан, аёллар ўртасида ушбу спорт турини оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Турнирда аёллар кимоносидаги “APEX INSURANCE” логотипи хотин-қизларнинг профессионал спортда тенг имкониятларга эга бўлишини таъминлашга ва ўрнини мустаҳкамлашга бўлган содиқлигимизни ифодалайди”.

“APEX INSURANCE” Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларига тайёрлашда баҳоли қудрат ҳисса қўшди. Олимпиадада дзюдочилар битта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритди. Хусусан, Диёра Келдиёрова Ўзбекистон тарихида Олимпиадада олтин медал ютган илк аёл спортчи сифатида тарихдан жой олди. Бугунги кунда у “APEX INSURANCE”нинг бренд-амбассадори ҳисобланади.

“Дзюдо шунчаки спорт эмас, балки куч, чаққонлик ва ирода уйғунлигидир. Ҳаётда ҳам худди татамидагидек ишончли таянч муҳим. Суғурта эса бу ишончни бера олади. “APEX INSURANCE” бренди билан ҳамкорлик мен учун нафақат суғурта маҳсулотларини фаол тарғиб этиш, балки инсонларга ҳақиқий ғамхўрлик кўрсатишни ҳам англатади. Мен ёшларимизга ўзини ва келажагини ҳимоя қилиш нима учун муҳимлигини тушунтиришда мамнуният билан ёрдам бераман. Шунингдек, ёш спортчиларни руҳлантирувчи ва қўллаб-қувватловчи компаниянинг ижтимоий лойиҳаларида қатнашаман”, деди Диёра.

Дзюдони қўллаб-қувватлаш “APEX INSURANCE”нинг мамлакатда спортни ривожлантиришга қаратилган стратегиясининг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан ҳамкорлик ва нуфузли “Tashkent Grand Slam-2025” турнирини ташкил этишда иштирок этиш, ёш спортчиларнинг камол топиши учун янги имкониятлар яратиб, уларга нафақат татамида, балки ундан ташқарида ҳам ўз салоҳиятини намоён этишга ёрдам беради.

Батафсил маълумот учун: 1188

Манзил: Миробод тумани, Содиқ Азимов кўчаси, 77.

Веб-сайт | Telegram | Facebook | Instagram

Реклама ҳуқуқи асосида

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар