Витор Роке «Барса»дан Бразилияга қайтмоқда
«Барселона» ҳужумчиси Витор Роке Испаниядан Бразилияга қайтадиган бўлди.
Журналист Жерар Ромеронинг ёзишича, 19 ёшли форвард Каталония клубидан «Палмейрас»га ўтади. «Барса» Роке учун Бразилия клубидан 25 миллион евро трансфер пули олади. Яна 5 миллион бонус сифатида тўланиши мумкин.
Маълумот учун, «Барса» Рокени «Бетис»га ижарага берганди. Клуб эртага, 28 февралгача ижара келишувини бекор қилишига тўғри келади. Сабаби Бразилияда трансфер ойнаси феврал ойи якунида тугайди.
Витор жорий мавсум Ла Лигада 22 ўйин ўтказиб, 4та гол урган.
Эслатиб ўтамиз, Роке 2024 йилнинг январ ойида «Барса» сафига қўшилганди. Унинг трансфери «Барса»га 35 миллион еврога тушганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар