27.02.2025 17:55
910
Теглар
Вадим Абрамов қуръа ҳақида: «Одатдагидек, кучли гуруҳга тушдик. Плей-оффга чиқиш учун курашамиз»

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташлангач, «Динамо» матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовнинг қуръа ва рақиблар ҳақидаги фикри билан қизиқди.

«Одатдагидек, кучли гуруҳлардан бирига тушдик. Қизиқарли ўйинлар бўлади. Плей-оффга чиқиш учун курашамиз. Қизиғи, ўтган мавсумдагидек кучли рақиблар йиғилди. «Андижон» кубокнинг амалдаги ғолиби, «Сурхон» яримфинал иштирокчиси. «Андижон» билан ўтган йил ҳам бир гуруҳда эдик ва Андижонда 2:2 ўйнагандик. Бу сафар яна Андижонга борамиз. Ўз ўйинимизни кўрсатишимиз ва курашиш керак. Мухлисларни қизиқарли ўйинлар кутиб турибди», - дейди Вадим Карленович.

Маълумот учун, «Динамо» кубок 1-турини 8 ёки 9 апрел куни Самарқандда бошласа, 22 ёки 23 апрел куни Термизга сафар қилади, 13 ёки 14 май куни эса Андижонга сафар қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар