27.02.2025 22:29
1269
Теглар
Гарсия Куртуанинг Белгия миллий жамоасига қайтаётганини тасдиқлади: «Бу ажойиб хабар, Тибо – жаҳоннинг энг яхши дарвозабони»

Тибо Куртуанинг Белгия миллий жамоасига қайтиши тасдиқланди.

Белгияликларнинг янги бош мураббийи Руди Гарсия «Реал» дарвозабони миллий жамоага қайтаётганини маълум қилди.

«У қайтмоқда. Бу бутун Белгия учун ажойиб хабар. Тибо – жаҳоннинг энг яхши дарвозабони. Мен Мадридда бўлиб «Реал» – «Манчестер Сити» ўйинидан олдин Тибо билан учрашдим. Шунингдек, Де Брюйне ва Жереми Доку билан ҳам учрашиб, гаплашдик», - деди Гарсия L’Equipe мухбири билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Куртуа 2023 йилда жамоа устози Доменико Тедеско билан келишмовчилик ортидан Белгия миллий жамоаси билан хайрлашганди. Тедеско январ ойида истеъфога чиққач, Куртуа яна миллий жамоага қайтишга рози бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар