28.02.2025 00:23
509
Теглар
Эрон Про лигаси. Теҳрон дербисида «Истиқлол «Персеполис»га ютқазди, Машарипов захирадан тушди, Ўрунов қайдномада йўқ

Эрон Про лигаси 21-турининг марказий баҳси Теҳрон дербисида кузатилди.

Амалдаги чемпион «Персеполис» «Истиқлол»ни мағлуб этди. Остон Ўрунов мезбонлар сафида қайдномага ҳам киритилмаган бўлса, Жалолиддин Машарипов бир ойлик танаффусдан кейин 61-дақиқада захирадан майдонга тушди. Шунингдек, яна бир жароҳат олган Жоэл Кожо ҳам 46-дақиқада майдонга тушди.

«Персеполис» 41 очко билан 3-ўринда бормоқда, «Истиқлол» эса 23 очко билан 11-ўринда бормоқда.

Эрон Про лигаси. 21-тур

«Персеполис» - «Истиқлол» 2:1

Голлар: Ҳуссайн Каънони 45+4, Али Алипур (71) – Алиризо Кушки (55).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар