27.02.2025 21:30
12716
Теглар
Бокс. Ҳасанбой Дўсматов «Strandja» турнирини сенсацион тарзда эрта якунлади

Болгарияда давом этаётган бокс бўйича «Strandja» халқаро турнири доирасида бугун, 27 феврал куни ўзбекистонлик боксчилар ўз жангларини ўтказишди. Унда сенсацион натижа қайд этилди.

Турнирнинг асосий юлдузларидан бири, икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов -54 кг вазн тоифасида франциялик Кристофер Ҳиппократега қарши рингга кўтарилиб, сенсацион тарзда мағлуб бўлди ва мусобақани эрта якунлади. Ҳамюртимиз ҳакамларнинг қарорларига кўра 4:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бугун яна бир қатор вазн тоифаларида ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилишади. Уларнинг рақиблари билан танишинг:

-48 кг: Беҳруз Холдоров - Сахил Алаҳвердови (Грузия)

-51 кг: Асилбек Жалилов - Эллис Тровбридге (Англия)

-75 кг: Жавоҳир Умматалиев - Миршариф Казимзада (Озарбойжон)

-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Мирослав Димитров (Болгария)

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Амин Маммадзада (Озарбайжон)

-57 кг: Хўжаназар Нортожиев - Димо Тониев (Болгария).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар