«Барса» Леауга қизиқмоқда
«Барселона» «Милан» вингери Рафаэл Леауга қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Никола Скира хабарига кўра, каталонияликлар Леау ҳақида маълумот сўраган. Ҳозирча музокаралар ва расмий таклифлар йўқ, лекин қизиқиш бор.
Португалиялик 25 ёшли футболчи ўтган йилнинг январида Саудия Арабистонидан келган фойдали таклифни рад этганди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Товон пули — 175 миллион евро, — деб ёзган Скира.
Леау бу мавсум А Серияда 23 ўйинда ўз ҳисобига 5 тадан гол ва ассист ёздириб қўйди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар