Диего Симеоне «Барселона» билан ўйиндаги жанговар дуранг ҳақида фикрини билдирди.
Испания Кубоги яримфиналининг биринчи баҳси 4:4 ҳисобида якунланди. «Атлетико» 6-дақиқада 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, аммо 84-дақиқада каталонияликлар ҳисобни 2:4га етказди, якунда эса Льоренте ва Серлоттнинг голи Мадрид клубига дурангни тақдим этди.
«Биз бурчак зарбаларини яхшироқ ижро этиш устида ишлашимиз лозим, чунки бу вазиятларда яхши ўйнай олмадик. Рақиб иккинчи бўлимни яхшироқ бошлади, ҳисоб 4:2 бўлди, Гризманннинг дублга эришиш имконияти ҳам бор эди. Фикримча, захирадан тушган футболчилар жамоага жанговарлик қўшди, бу эса кўпроқ ҳужум қилиш имкониятини яратди.
Ўйин осон кечмади, футболчилар характер кўрсатишди, бу эса мени қувонтирди. Очиқ ўйин бўлди, жавоб баҳсида икки жамоада ҳам имконият бор. 2 апрелгача ҳали вақт кўп, олдимизда қатор ўйинлар турибди. Жавоб баҳси ҳақида ўйлаш вақти ҳам келади.
Иккита стандарт вазиятдан гол ўтказганимиз мени хафа қилди. Бу борада ишлашимиз шарт. Ҳисоб 2:4 бўлганда уларнинг майдонида ўйинни ўзгартириш осон эмас эди, аммо биз уддаладик.
2:0 бўлганида ўзимга: «Бунчалик қувонмаслик керак, чунки барчаси бундай осон бўлмайди», – дегандим. Якуний натижа 4:4 бўлди, бу эса шубҳасиз, мухлисларимиз учун жуда қувончли ҳолат», – деди «Атлетико» бош мураббийи.