26.02.2025 14:37
1217
Теглар
ПФЛ Ўзбекистон кубоги-2025 финали мезбонлиги учун учта номзод стадионни эълон қилди

ПФЛ 2020 йилдан буён Ўзбекистон кубогининг финал учрашувини кетма-кетликда турли шаҳарларда ўтказиб келмоқда. Бунда мезбон стадион номи мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташланишидан аввал аниқлаб олинади. 

«Ҳар мавсум олдидан у ёки бу стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани, стадионлар Лига томонидан қўйилаётган талабларга мослаштирилаётгани сир эмас. Айнан шу жиҳат финални қабул қилиш учун даъвогар стадионлар рўйхатини шакллантиради. 2020 йилда финалга Наманган мезбонлик қилган бўлса, кейинчалик ҳал қилувчи ўйинлар Самарқанд, Бухоро, Қарши, Фарғона шаҳарларида ўтказилди. 

2025 йилги мавсумда бош соврин эгасини аниқлаб берадиган учрашувни қабул қилиш учун 3 та шаҳар даъвогарлик қилади: Андижон, Олмалиқ ва Термиз. Сўнгги йилларда мазкур ареналарда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди», - дейилади ПФЛ хабарида.

Қайд этилишича, финал ўйини айнан кимга насиб қилишини бугунги қуръа олдидан Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе аниқлаб беради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар