Осиё кубоги U-20. Саудия Арабистони Кореяни пеналтилар сериясида енгиб, финалга йўл олди
Хитойда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида дастлабки финалчи номи аниқланди.
Яримфинланинг биринчи жуфтлигида Саудия Арабистони Корея Республикасига қарши баҳс олиб борди. Ўйиннинг асосий вақтида ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади. Пеналтилар сериясида омад арабларга кулиб боқди — 3:2. Шу тариқа «саҳро лочинлари» Осиё кубогининг финалига йўл олди.
Осиё кубоги U-20. 1/2 финал
Саудия Арабистони — Корея Республикаси 0:0 (пен, 3:2)
Иккинчи яирмфиналда Австралия Японияга қарши баҳс олиб боради.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар