Мбаппе «Реал Сосиедад»га қарши ўйинни тиш оғриғи сабабли ўтказиб юборади – As
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Реал Сосьедад»га қарши Испания кубоги яримфинал баҳсини ўтказиб юборади.
As хабарига кўра, франциялик футболчи тиш оғриғи сабабли ўйинда майдонга туша олмайди.
Аввалроқ, «Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Мбаппе Сан-Себастьяндаги ўйинга боришини маълум қилганди.
Маълумот учун, Испания кубоги яримфинали доирасидаги «Реал Сосиедад» - «Реал» ўйини 26 февралда бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар