Лука Жоржевич – «Сўғдиёна» футболчиси
Трансфер ойнаси ёпилишига саноқли вақтлар қолганда «Сўғдиёна» сафини яна бир тажрибали ҳужумчи билан кучайтирди.
«Черногориялик ҳужумчи Лука Жоржевич жамоамиз футболчисига айланди. Ҳужумчи ҳамда жамоамиз ўртасидаги шартнома 2025 йил сўнгига қадар имзоланди. 1994 йил 9 июлда туғилган тажрибали форвард фаолияти давомида Европа ва Осиёнинг нуфузли клубларида тўп сурган.
У илгари Могрен, Зенит, Твенте, Сампдория, Понферрадина, Арсенал Тула, Локомотив Москва, Вайл, Сочи, Абҳа ва Кармиотисса клубларида ўйнаган ҳамда Черногория миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган», дейилади клуб хабарида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар