Гвардиола фаолиятидаги энг қийин даврни ўтказаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жорий мавсум унинг мураббийлик фаолиятидаги энг қийин давр эканини рад этди.
«Йўқ. Биз бу каби вазиятдан илгари ҳам ўтганмиз. Тўққиз йилликдан кейин бу – биз барчасини бирга бошлаган жамоа эмас. Ҳозирги қийинчиликлар – энг катта муаммо эмас, ундан қийинроқ даврлар ҳам бўлган. Мураббийлик фаолиятимни бошлаган даврда мен ва жамоам олдида жиддий вазифалар турганди ва биз барчасини бирга уддалай олишимизни исботлаганмиз», — дейди Гвардиола AS билан суҳбатда.
Маълумот учун, Гвардиола 2016 йилдан буён «Манчестер Сити»да ишламоқда. Клуб АПЛда 26 турдан сўнг турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди ва етакчи «Ливерпул»дан 20 очкога ортда қолмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар