Флик «Атлетико» билан 4:4 ҳақида: «Натижадан хафаман, «Барса» бугунги хатоларни тўғрилайди»
«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик «Атлетико»га қарши ўйин ҳақида гапириб ўтди.
Испания кубоги яримфиналининг биринчи ўйинида «Барса» «Атлетико» билан 4:4 ҳисобида дуранг қайд этди.
«Натижадан хафа бўлдим, чунки иккита гол ўтказиб юборгандан сўнг ўйинимиз қандай кечганини кўрдингиз... Биз кўплаб имкониятлар яратдик. Охирги дақиқаларда эса дарвозамиз ёнида жуда кўп хавфли вазиятларга йўл қўйдик. Бу жуда кучли жамоа.
Бизда ғалаба қозониш учун ажойиб имкониятлар бор эди. Жамоа билан ўтказиб юборилган голларни муҳокама қилишимиз керак бўлади. Умид қиламанки, жамоа бугунги хатоларни тўғрилайди. Менимча, жамоа ёш ва унинг ҳали ривожланиш имкониятлари бор», – деди Флик.
Маълумот учун жавоб баҳси 2 апрел куни бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар