«Рома» клуби феврал ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши футболчиси номи учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, Элдор Шомуродов илк бор Рим клубида ой футболчиси деб топилиши мумкин. Ўзбекистонлик ҳужумчи клуб расмий сайтидаги овоз бериш жараёнида ҳозирча 5 номзод орасида Анхелиньо ва Дибаладан кейинги 3-ўринда бормоқда. Овоз бериш 28 февралга қадар давом этади.
Элдор А Серия 26-турида «Монца»га қарши баҳсда гол ва ассист қайд этиб, тур рамзий жамоасидан ўрин олди. Ўзбек ҳужумчиси кетма-кет ўйинларда асосий таркибда майдонга тушмоқда.
Қайд этиш жоиз, «Рома» клуби матбуот хизмати овоз бериш жараёнини бироз мураккаблаштирган бўлиб, овоз бериш учун сайтга кириб рўйхатдан ўтишингиз талаб этилади ва сўнг сўровномада овоз беришингиз мумкин.
Маълумот учун, Элдор Рим клубидаги 4 йиллик фаолияти давомида илк бор ойнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин.