Саудия Про лигаси. Роналду Маккада «Ан-Наср»га ғалаба келтирди, «Ал-Ҳилол»дан 5:1
Саудия Про лигаси 22-тури доирасида Криштиану Роналду ўз ҳисобига навбатдаги голни ёзиб қўйди.
Маккадаги ўйинда «Ан-Наср» «Ал-Ваҳда»ни мағлуб этди. Роналдунинг 48 ва Маненинг 90+10-дақиқадаги голи Ар-Риёд жамоасига навбатдаги ғалабани келтирди.
Бу гол Криштианунинг фаолиятидаги 925-голга айланди. У 17та гол билан Саудия Про лигаси тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.
«Ал-Ҳилол» эса ўз майдонида «Ал-Холуд»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Ал-Ҳилол» 51 очко билан 2-ўринда, «Ан-Наср» эса 47 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Саудия Про лигаси. 22-тур
Ал Ваҳда – Ан-Наср 0:2
Голлар: Роналду 48, Мане 90+10
Ал-Ҳилол – Ал-Холуд – 5:1
Голлар: Малком 3, 20, Ад-Досари 4, 55, Маркос 28 – Сафари 65.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар