25.02.2025 11:39
1450
Теглар
«МЮ»да ходимлар учун бепул тушликлар бекор қилинади. Клуб бу орқали йилига 1 млн фунт тежайди

«Манчестер Юнайтед» ходимлар учун бепул тушликларни бекор қилиш орқали 1 млн фунтни тежайди. 

Аввалроқ клуб раҳбарларидан бири Жим Рэтклифф стадиондаги овқатланиш марказини ёпмоқчилиги хабар қилинганди. Бу шу ҳафта охирида содир бўлиши кутилмоқда. Бепул кечки овқатни мева билан алмаштириш режалаштирилган. 

Журналист Роб Ҳарриснинг сўзларига кўра, «МЮ» «Олд Траффорд»даги бепул тушликларни бекор қилиш орқали йилига 1 млн фунт тежайди. 

Шу билан бирга, ногирон мухлислар уюшмаси учун бериладиган хайр-эҳсон қиймати ўзгармади — йилига 40 минг фунт.

Бундан ташқари, клуб Manchester United Foundation хайрия жамғармасини молиялаштиришни қисқартириш масаласини муҳокама қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар