25.02.2025 15:26
2042
Теглар
«МЮ» мураббийларининг 16 ўйиндан бери гол уролмаётган Ҳойлунддан сабр косаси тўлмоқда

«Манчестер Юнайтед»дагиларнинг Расмус Ҳойлунддан ҳафсаласи пир бўлди. 

MENʼнинг хабарига кўра, ҳужумчининг голсиз серияси туфайли мураббийларнинг сабр-тоқати тугамоқда. Даниялик футболчи кетма-кет 16 та ўйинда гол урмади — у сўнгги бор 12 декабр куни Европа Лигасида «Виктория Плзен»га (2: 1) қарши дубл қайд этганди. 

Хабар қилинишича, «МЮ» мураббийларидан бири «Тоттенҳэм» (0:1) билан баҳсдан кейин 22 ёшли форварднинг ўйини ҳақида кескин гапирган. Шу билан бирга, ходимлар машғулотлар пайтида Расмусни руҳлантиришда даврм этишмоқда. 

2024/25 йилги мавсумда Ҳойлунд АПЛда 21 ўйинда атиги 2 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар