25.02.2025 11:38
2130
Теглар
Моуринио дербидан сўнг: «Винчичга раҳмат. Агар турк ҳакамлари ишлаганида, фожиа бўларди» 

Жозе Моуринио Истанбул дербисини бошқарган ҳакамларни мақтади.

Туркия чемпионати 25-туридан ўрин олган «Фенербаҳче» — «Галатасарой» (0:0) баҳсида ҳисоб очилмади. Ўйинда словениялик Славко Винчич бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси ишлади. 

«Ҳакамнинг ажойиб иши туфайли жуда яхши ўйин бўлди. У ҳалол эди. Бизда 18 ёшли ўйинчи бор (19 ёшли Юсуф Акчичекни назарда тутган), у турк футболида муҳим фигурага айланади, аммо рақиб унинг биринчи дақиқалардан карточка олиши учун ҳаракат қилди. Ҳакам эса ўйинни бундай муҳитда мукаммал назорат қилди. Яхши ўйин, бу ерда ва Европада кўп одам томоша қилди. Рақиб натижвдан хурсанд, лекин биз эмас. 

«Галатасарой» яхши ҳимояланди, Муслера қуруқ ўйин ўтказди. Биз ҳам ҳимоядан кўпроқ чиқишимиз мумкин эди, аммо ёш футболчи хато қилса, мени ва уни ўлдирган бўлардингиз. Уларда нечта голли вазиятлар ва бурчак зарбалари бўлди? Менимча, битта ҳам эмас!

Чемпионлик учун ҳали ҳам имкониятлар мавжуд. Агар Туркиядаги ҳакамлар бугунги ҳакамлик ишини кўриб ўзларини танқид қилишса, у каби ўйинни тоза ва ҳалол ўтказишса, мавсум якуни «ёнади». Агар биз йил бошидан буён кузатаётган цирк давом этса, ҳаммаси одатдагидек бўлади.

Ўйиндан сўнг мен ҳакамлар олдига бордим. Винчичга: «Бу ерга келганингиз ва бу муҳим ўйинни бошқарганингиз учун раҳмат» дедим. Агар турк ҳаками ишлаганида, фожиа бўларди. Рақиб 18 ёшли футболчининг сариқ карточка олиши учун ҳаракат қилди. Улар бундай стратегияда жуда кучли», — дея «Фенербаҳче» бош мураббийининг сўзларини келтиради Fanatik.

Чемпионат якунига 13 та тур қолганида «Галатасарой» 64 очко билан пешқадамлик қилмоқда, 58 очкоси бор «Фенербаҳче» 2-ўринда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар