26.02.2025 04:04
8443
Теглар
Испания кубоги. 8та гол урилган яримфиналда «Барселона» «Атлетико» билан 90+3-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Испания кубоги яримфинал биринчи ўйини доирасидаги «Барселона» ва «Атлетико» баҳсида голлар шоуси кузатилди.

Мадрид клуби Каталониядаги баҳснинг дастлабки 6 дақиқасида иккита гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса-да, мезбонлар биринчи бўлимнинг ўзида Педри, Кубарси ва Иньигонинг голи билан ҳисобда олдинга чиқиб олишди – 3:2.

Иккинчи бўлимда Левандовски жамоасининг 4-голига муаллифлик қилган бўлса-да, мадридликлар Льорентенинг 84 ва Серлотнинг 90+3-дақиқадаги голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди – 4:4.

Мадриддаги жавоб учрашуви 2 апрел куни бўлиб ўтади. Иккинчи яримфиналда «Реал» 26 феврал оқшомида «Реал Сосиедад» меҳмони бўлади.

Испания кубоги. Яримфинал. Биринчи ўйин

Барселона – Атлетико – 4:4

Голлар: Алварес Х., 1 (0:1). Гризманн А., 6 (0:2). Педри , 19 (1:2). Кубарси П., 21 (2:2). Иньиго Мартинес , 41 (3:2). Левандовски Р., 74 (4:2). Льоренте М., 84 (4:3). Серлот А., 90+3 (4:4)

Барселона – Шенсни, Кубарси П., Бальде А., Иньиго Мартинес , Кунде Ж., Педри (Гарсия Э., 85), Ямаль Л., Ольмо Д. (Гави , 68), де Йонг Ф., Торрес Ф. (Левандовски Р., 68), Рафинья (Фермин Лопес , 85)

Атлетико – Муссо Х., Хименес Х., Лангле К., Галан Х. (Мандава Р., 55), Галлахер К. (Молина Н., 60), де Пауль Р. (Серлот А., 68), Барриос П., Льоренте М., Гризманн А. (Корреа А., 68), Альварес Х., Симеоне Д. (Лино С., 55)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар