Гвардиола де Брюйненинг «Сити»даги келажаги ҳақида: «Нима бўлишини у ва клуб ҳал қилади»
Пеп Гвардиола Кевин де Брюйне ҳақидаги саволга жавоб берди.
33 ёшли белгиялик яримҳимоячи ва «Манчестер Сити» ўртасидаги амалдаги шартнома шу мавсум охирида тугайди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола яримҳимоячининг клубдаги келажаги ҳақида гапирди.
«Кевин – ўзига хос алоҳида аҳамиятга эга футболчи. Шундай бўлган ва умид қиламанки шундай бўлиб қолади. Келажакда нима бўлишини унинг ўзи ва клуб ҳал қилади», – деди «Сити» устози.
Маълумот учун, Кевин жорий мавсумда АПЛда 18 ўйинда 2та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар