25.02.2025 15:35
729
Теглар
«Динамо» Кожо ўрнига нигериялик форвардни таклиф этди

«Динамо» клуби 2025 йилги футбол мавсуми олдидан ўз таркибига яна бир легионерни қўшиб олди.

«Самарқанд клуби нигериялик ҳужумчи Ричард Фрайдэй билан бир йиллик шартнома имзоланганини маълум қилади. У 27 феврал кунидан «Динамо»нинг Тошкентдаги йиғинига қўшилади.

25 ёшли футболчи ўтган мавсумларни Швециянинг «GAIS» клубида ўтказиб, жами 44 ўйинда 10та голга муаллифлик қилган.

Шунингдек, Ричард 2019-2021 йилларда Латвиянинг «Лиепая» ва «Спартак Юрмала» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Ишонамизки, Ричард «Динамо»даги ўйинлари билан самарқандлик мухлислар меҳрини қозона олади», - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ, жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов Ричард виза сабабли БААдаги йиғинга келиб қўшила олмаганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Фрайдэй Самарқанд клубидан «Истиқлол»га трансфер қилинган Жоэл Кожо ўрнига келиб қўшилди. Кожо 300 минг долларга трансфер қилинган бўлса, Ричард эркин агент сифатида қўшилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар