24.02.2025 18:15
5128
Ўзбекистон миллий жамоасининг Эрон ва Қирғизистонга қарши ўйинларининг ҳакамлари маълум

Ўзбекистон миллий жамоаси март ойида 2026 йилги жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қирғизистон ва Эронга қарши ўйинлар ўтказади. 

ОФК бўлажак беллашувлар ҳакамларини эълон қилди. 

21 март куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Қирғизистон баҳсини япониялик Юсуке Араки бошқариб боради, унга қанотларда ҳамюртлари Юн Миҳара ва Кота Ватанабе ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида Рё Танимото, VARʼда эса Юмпеи Лида ишлайди.

25 март куни Теҳронда ўтказиладиган Эрон – Ўзбекистон ўйини эса ўмонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Бош ҳакам – Аҳмад Абу Бакар ал Каф, унга қанотларда Абу Бакар Ал Амри ва Рашид Ҳамид Ал Гаити ёрдам беради. 4-расмий ҳакам — Қосим Матар Ал-Ҳатми, VAR ҳаками эса сингапурлик Муҳаммад Тақи бин Жаҳаридир.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар