Арсен Венгер «Ливерпул» вингери Муҳаммад Салоҳни мақтади.
«Салоҳнинг бу мавсумда 38 та гол ва ассисти борлигини, улар «Ливерпул»га 41 очко келтирганини ўқидим. Уни ҳар қандай индивидуал мукофот учун номзодлар қаторидан чиқара олмайсиз. Бу — ажойиб футболчи.
Менга унинг йилдан йилга яхшиланаётгани ёқади. Унинг реализацияси яхшиланди. Ҳаракатлар сони камайди, аммо сифат эмас. У нафақат истеъдодли, балки ақлли эканлигини ҳам кўрсатмоқда.
Мен Салоҳга қарши 6 вазиятнинг 1 тасидан фойдаланган вақтида ўйнаганман. Бугунги кунда у 2 вазиятдан 2 та гол урмоқда. Унинг гол уриш ва ассистентлик ўртасида мувозанат топганини кўряпман. Вақтида Салоҳнинг Мане билан келишмовчиликлари бўлган, чунки ҳамма ўзи гол уришга ҳаракат қиларди. Энди Салоҳ ажойиб футболчи бўлиш учун тўпни қизғанмаслик кераклигини ҳам тушунади», — дея «Арсенал» собиқ устозининг сўзларини келтиради beIN Sports.