24.02.2025 12:40
1706
Теглар
Слот: «Ливерпул» стандартдан урилган гол эвазига ғалаба қозонди. Бу — катта ўйинлардаги муҳим жиҳат»

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот АПЛ 26-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Қандай ютдик? Стандарт вазиятдан гол уриш орқали. Агар катта ўйинда ғалаба қозонишни истасангиз, стандартлардан гол уришингиз ва ўзингиз стандартлардан тўп ўтказмаслигингиз керак. Рақибга вазиятлар яратишга имкон бермадик. 

Биз стандартларга, ўйинчиларнинг жойлашувига амал қиламиз. Бўш ҳудудларга эга бўлишимизни билардик. Рикошет бизга фойда келтирди. Аммо доминантликка эришганимизни ҳис қилмадик 

Агар ҳисобга қарамасангиз, биринчи бўлимда «шаҳарликлар» яхшироқ эди. Иккинчи бўлимда эса уларнинг жиддий имкониятларга эга бўлганини эслай олмайман.

Идеал ҳолда биз одатда рақибга қараганда кўпроқ тўпга эгалик қиламиз. Аммо «Сити» — тўпни яхши кўрадиган жамоа. Бу ерда ғалаба қозониш учун ягона имконият жуда яхши ҳимояланиш эди», — дейди нидерландиялик мутахассис Sky Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар