24.02.2025 21:30
1567
Теглар
«Насаф» Норчаев «парашют» қилган, «Спартак» жаримадан голлар урган ўйинда ютқазди

«Насаф» Анталиядаги йиғин давомида навбатдаги ўртоқлик ўйинини Москванинг «Спартак» клубига қарши ўтказиб, 1:3 ҳисобида  мағлубиятга учради. Рақиб икки бор жарима зарбасидан Воробей дарвозасини ишғол этди, қаршиликлардан Ҳусайн Норчаев «парашют» услуби гол урди. 

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўтган йили Москвада ҳам ўзаро баҳс юритишган ва унда ҳам Россия вакили устун келганди (0:3). 

Ўртоқлик ўйини

Насаф — Спартак 1:3

24 феврал. Анталия

Голлар: Норчаев (81) — Бонгонда (17), Барко (26), Маркинос (48). 

Насаф — Олександр Воробей, Ғолиб Ғайбуллаев, Акмал Мозговой, Шароф Муҳиддинов, Стефан Чолович, Шуҳрат Муҳаммадиев Шерзод Насруллаев, Драган Черан, Ойбек Бозоров, Умар Эшмуродов, Рубин Ҳебай.

Захирадан тушганлар — Абдувоҳид Неъматов, Игор Голбан, Мурод Раҳматов, Ҳусайн Норчаев, Зафармурод Абдураҳматов. 

Спартак — Максименко, Бабич (Литвинов, 73), Барко, Бонгонда (Медина, 73), Денисов, Дуарте, Маркинос (Солари, 73), Мартинс (Пруцев, 73), Рябчук, Угалде (Гарсия, 73), Умяров.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар