25.02.2025 02:04
106
Теглар
Куртуа март ойида Белгия миллий жамоасига қайтади — Marca

Тибо Куртуа март ойида Белгия миллий жамоасига қайтиши кутилмоқда.

Marca хабарига кўра, «қизил иблислар»нинг янги бош мураббийи Руди Гарсия март ойида «Реал» дарвозабонини Миллатлар Лигаси доирасидаги Украинага қарши баҳсларга (20 ва 23 март) чақиради.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли посбон Белгиянинг собиқ бош мураббийи Доменико Тедеско билан келишмовчилик сабабли 2023 йилнинг ёзидан бери миллий жамоада ўйнамаяпти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар