24.02.2025 10:15
9311
Гвардиола: «Яхши ўйнадик. «Сити»нинг порлоқ келажагидан дарак берадиган кўплаб белгиларни кўрдим. Де Брюйне ва Акедан бошқа барча футболчилар ёш»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 26-туридан ўрин олган «Ливерпул» (0:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Жуда яхши ўйнадик. Эҳтимол, зарбалар сони бўйича катта самарадорлик йўқ эди, аммо биз ажойиб жамоага қарши ўйнадик. Имкониятлар 50 га 50 эди, аммо биз улардан фойдаланмадик.

Иккинчи бўлимда «Ливерпул» жуда қаттиқ ҳимояланди. Рақибни ўз жарима майдончасига қамаб, уларни синдиришга ҳаракат қилдик. Тактика бўйича тўпни майдоннинг учинчи қисмигача олиб бордик, аммо кейинги қадам етишмади ва рақиб ҳимоячиларнинг йириклигини ҳисобга олган ҳолда юқоридан узатмалар ҳам деярли фойдасиз эди. Одамлар ишонмаслигини биламан, лекин мен жуда яхши ўйнаётганимизни тушуняпман. 

Мен клубнинг порлоқ келажагидан дарак берадиган кўплаб белгиларни кўрдим. Кевин де Брюйнедан ташқари, эҳтимол Натан Аке ҳам, барча футболчилар жуда ёш. Клуб келажакда нима қилишга қарор қилмасин, у жуда ёрқин.

Келаси мавсумда ҳам тажрибали йигитларнинг бир қисми жамоада бўлади, аммо биз кейинги босқичга тайёргарлик кўришимиз керак. Бу — вақт масаласи», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар