Гвардиола: «Ҳусанов тез ва тартибли ўйнади»
АПЛ 26-тур доирасидаги «Манчестер Сити» — «Ливерпул» баҳсидан (0:2) сўнг «шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиола ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинига юқори баҳо берди.
«Ҳусанов Мадридда «Реал»га қарши баҳсда ҳам яхши ҳаракат қилганди. У ўнг қанот ҳимоячиси сифатида Винисиусни назорат қила олганди.
Бу ўйинда ҳам тез ва тартибли ўйнади. Албатта, у ўсиши керак. У ажойиб қобилиятга эга», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради BBC.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар