Флик — 3-бор Ла Лигада ойнинг энг яхши мураббийи
«Барселона» устози Ҳанс-Дитер Флик Ла Лигада феврал ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.
Германиялик мутахассис бу мавсумда учинчи бор ой лауреатига айланди.
Феврал ойида каталонияликлар Флик қўл остида Ла Лигадаги 4 ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонишди. Тўплар нисбати — 8:1.
Соврин учун номзодлар қаторида Пепе Бордалас («Хетафе») ва Карлос Корберан («Валенсия») ҳам бор эди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар