24.02.2025 11:54
2064
Теглар
Анчелотти: «Модрич — футболнинг совғаси. Куннинг энг яхши янгилиги эса Алабанинг қайтишидир»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 25-туридан ўрин олган «Жирона»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Мен аллақачон Модрич ҳақида барча сўзларимни айтиб бўлганман, янги нарса йўқ. У ҳар доим жуда зўр. Модрич — футболнинг совғаси. Хоҳиши бор экан, Лука ўйнашни давом эттириши керак. У ўз зиммасидаги ишларни яхши бажаради.

Бундай афсона билан ишлаётганимиз — омадимиз. Менда 40 ёшли Паоло Малдини бўлган. Уларни футболчи қандай бўлиши кераклиги нуқтайи назаридан таққослаш мумкин. Улар — тақлид қилиш учун ажойиб намуналар. Генетика жуда муҳим, аммо ишга муносабат ва садоқат ҳам муҳимдир. 

Ўйинга келсак, биз яхши назорат қилдик. Биз билан ҳаммаси жойида, куннинг энг яхши янгилиги бу — Алабанинг қайтиши. У 60 дақиқа давомида жуда яхши ўйнади, ўзини қулай ҳис қилди. 

Биз мавсумнинг энг муҳим қисмига мукаммал формада яқинлашяпмиз», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар