«Ҳамма нарсанинг боши ва охири бор» — Гасперини «Аталанта» билан шартномани узайтирмаслигини айтди
«Аталанта» бош мураббийи Жан-Перо Гасперини клуб билан шартномани узайтирмаслигини айтди.
67 ёшли мутахассиснинг бергамоликлар билан амалдаги келишуви 2026 йилгача мўлжалланган.
«Ҳамма нарсанинг бошланиши ва охири бор. 2026 йилгача ишлайманми ёки кетаманми, мавсум охирида кўрамиз.
Келишув бошқа узайтирилмайди», — дейди италиялик мураббий.
Гасперини «Аталанта»ни 2016 йилдан бери бошқариб келади. У жамоа билан 2023/2024 йилги мавсумда Европа Лигасини ютди. Шунингдек, 3 бор А Серияда 3-ўринни қўлга киритган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар