23.02.2025 09:15
4665
Винисиусга 1 миллиард евро. «Реал» вингери ҳамон саудияликларнинг стратегик мақсади бўлиб қолмоқда

Саудия Арабистони клублари Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро тўлашга тайёр.

Relevo хабарига кўра, араблар Винининг ўзига таклифни ошириши ва унинг шартномасидаги товон пулини фаоллашитирши мумкин. Бу — 1 миллиард евро дегани.

Саудия Арабистони 2034 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқуни қўлга киритгач, мамлакат раҳбарияти футболга сармояни янада оширишга тайёр.

Бразилиялик 24 ёшли вингер саудияликларнинг стратегик мақсади бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ Саудияликлар Винига 5 йил учун 1 миллиард евро, «Реал»га эса трансфер учун 300 миллион евро тўлашга тайёр экани айтилганди.

Винисиус «Реал» билан янги шартнома бўйича келиша оламса, Саудия Арабистони клублари ҳаракат қилишга шай.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар