23.02.2025 15:44
1120
Ван Перси — «Фейеноорд» бош мураббийи

Робин ван Перси «Фейеноорд» бош мураббийига айланди. 

41 ёшли мутахассис ўзи тарбияланган Роттердам клуби билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади. Унга Эрик тег Ҳагнинг «МЮ»даги собиқ ассистенти Рене Ҳеке ёрдам беради. 

Ван Перси бунгача «Ҳеренвен»ни бошқараётганди. 

Собиқ ҳужумчи футболчилик фаолиятини «Фейеноорд»да бошлаган, 2021-2024 йилларда эса клубнинг ёшлар жамоасига устозлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛда 1/8 финалга чиққан роттердамликлар феврал ойида Бриан Прискени истеъфога чиқарган, жамоани вақтинчалик Паскал Босшарт бошқариб турганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар