23.02.2025 09:16
3649
Салоҳ: «Клопп билан аввалгидан ҳам кўпроқ гаплашяпман»

Муҳаммад Салоҳ собиқ устози Юрген Клопп билан ҳозирги муносабатлари ҳақида гапирди. 

«Ҳозир Юрген Клопп билан аввалгидан ҳам кўпроқ мулоқот қиляпман. Сўнгги бир неча ой ичида кўп хабарлашдик.

У оилам ҳақида сўради ва мени финалга чиққанимиз (Лига Кубогида) билан табриклади. У яна қачон бу ерга келишини ҳам айтди», — дея «Ливерпул» вингерининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, Клопп 2015-2024 йиллар давомида «Ливерпул»ни бошқарган ва сўнгги мавсумида мисрлик футболчи билан кичик зиддиятга борганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар